Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида туркиялик инвесторлар билан ҳамкорлик доирасида янги саноат лойиҳаси йўлга қўйилади
2025-01-10 20:45:40 553
Қўштепа тумани ҳокими ўринбосарлари туркиялик инвесторларни қабул қилди. Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, матога ранг бериш лойиҳасини саноат зонаси доирасида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Лойиҳага кўра, матони бўёқлаш саноат зонасида йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳа доирасида Туркия инвесторлари томонидан ўртача 6 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиши режалаштирилган. Натижада, туманда 200 та янги иш ўрни яратилади ва ҳудуд иқтисодиётига сезиларли ижобий таъсир кўрсатилади.
Туман ҳокимлиги масъуллари туманда яратилаётган қулай инвестицион муҳит, солиқ имтиёзлари ва логистика имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, ушбу лойиҳа келгусида икки томонлама ҳамкорликнинг муваффақиятли намунаси бўлишини таъкидлашди.
Туркиялик инвесторлар эса ўз навбатида, лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиши учун зарур барча ресурслар сафарбар этилишини билдирдилар.
Мазкур лойиҳа туман саноат салоҳиятини ошириш, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.