Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Аёллар дафтари”нинг 6-босқичини шакллантириш ва хонадонма-хонадон юриш орқали хатлов ишларини ташкиллаш бўйича ўқув семинар ўтказилди
2025-01-10 16:14:22 537
Қўштепа туманидаги “Қийқи” МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сектор штабида Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарорининг ижросини таъминлаш, маҳаллаларда “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичини шакллантириш ва хонадонма-хонадон юриш орқали хатлов ишларини ташкиллаш бўйича 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар раислари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими ўринбосари М.Юлдашева, туманга бириктирилган вилоят касаба уюшмаси ходими Т.Хомидов, Ўзбекистон КУ федерацияси вилоят кенгаши раис ўринбосари Л.Ахмедова ва масъул идораларнинг вакиллари ҳамда 19 та маҳаллаларнинг масъуллари иштирок этишди.
Семинар давомида “Қумтепа” маҳалла “еттилиги” томонидан хатлов жараёнини қандай ташкиллаш, нималарга эътибор қаратиш, АД тоифалар кесимида кимлар киритилиши, анкета-сўровномаларини тўғри ва шаффоф тўлдириш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамларга маҳалла “еттилиги” масъул эканликлари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, семинарда иштирок этган маҳалла ходимлари ўрганиши мумкин бўлган хужжатлар билан танишдилар.