Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Аёллар дафтари” туманимиздаги минглаб аёлларга янги ҳаётга йўл очиб бермоқда

×

 2025-01-10 10:20:03    461

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида, ўтган 2024 йил давомида “Аёллар дафтари”га киритилган 6485 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, асосий ва қўшимча ёрдамлар кўрсатилди. Ушбу мақсадлар учун 3 миллиярд 410 миллион сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, 5744 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар иқтисодиётнинг турли тармоқларига ишга жойлаштирилди.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 147 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1173.9 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Натижада ушбу аёлларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига эришилди.

“Аёллар дафтари”нинг 3, 4 ва 6 тоифаларига олинган опа-сингилларимизга эса “Аёллар дафтари” жамғарма маблағларидан 760,2 миллион сўмлик бир марталик моддий ёрдам ҳамда хомийлик маблағлари ҳисобидан 34.6 миллион сўм озиқ-овқат ва бошқа ёрдамлар ҳам кўрсатилди.

Шунингдек, 1813 нафар хотин-қизларга 191.2 миллион сўмлик ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 96 нафар фарзандларига стационар ёки амбулатор тартибда даволаниш, бепул дори-дармон билан таъминлаш ҳисобига 25.3 миллион сўмлик тиббий ёрдам кўрсатилди. 528 нафар хотин-қизларга эса маъсул ташкилотлар томонидан психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Республика Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Пахтакор” маҳалласида яшовчи И.Мамажоновага 34.0 миллион сўм, “Қоражийда” МФЙда яшовчи М.Норматовага 31.7 миллион сўм, “Намуна” МФЙда яшовчи М.Мингбоевга
5.0 миллион сўм дори-дармон ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун маблағлар ўтказиб берилди.

Қолаверса, олий ўқув юртида таҳсил олаётган 9 нафар хотин-қизлар ва “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг 1 нафар фарзандларига контракт тўловининг бир қисми учун жами 49,9 млн сўм тўлаб берилди.

Юқорида кўрсатилган ёрдамлардан кўриниб турибдики, “Аёллар дафтари” жамиятга катта таъсир кўрсатади, нафақат аёлларга, балки уларнинг оилаларига ҳам ёрдам беради. У аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга кўмаклашади, уларга ривожланиш, ишлаш ва ўзларини ҳамда фарзандларини таъминлаш имконини беради. Бир сўз билан айтганда ушбу дастур юртимизнинг минглаб аёлларига янги ҳаётга йўл очиб, инқирозли вазиятлардан чиқишга ёрдам бермоқда.