Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада электр энергия таъминоти янада яхшиланмоқда

×

 2025-01-09 12:25:26    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжни яхшилаш мақсадида ҳудудларда электр энергияси таъминоти янада яхшиланмоқда.

Жумладан, туман электр таъминоти  корхонаси томонидан 2024 йил давомида истеъмолчилар электр  таъминотини яхшилаш борасида кенг қамровли ишлар бажарилди.

ПҚ-259 сонли қарорга асосан “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги Эзгулик кўчасида 130 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 6,2 км тармоқ тортилди.1 дона қуввати 250кВА бўлган КТПС русумли трансфоматор пункти ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари “Қорақушчи” МФЙ Ҳамкор кўчасида 48 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1 км тармоқ тортилган бўлса, “Янгиариқ” МФЙ Янгибоғ кўчасида 95 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди ва 2,6 км тармоқ тортилди.1 дона қуввати 160 кВА бўлган КТПС русумидаги трансформатор пункти ўрнатилиб фойдаланишга топширилди. “Сойбўйи” МФЙ Сардоба кўчасига эса қуввати 250 КВА бўлган КТПС русумидаги трансформатор пункти ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, электр энергияси истеъмолини иқтисод қилиш борасида йил бошидан 238 та хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилди.

Қолаверса, 131,3 км электр узатиш тармоқлари ва 43 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Ўтган 2024-йил давомида туманимизда давлат дастурлари ва маҳаллий бюджет ҳисобидан электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида жами 65 трансформатор пункти ва 114,9 км электр узатиш тармоғиги қурилиб ишга туширилди. Натижада 7800 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланди.