Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#Йил_саҳисоби_2024 Қўштепа туманида аҳолини тоза ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда

×

 2025-01-08 10:20:55    316

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган 2024 йил давомида Давлат дастурига асосан “Қумтепа” маҳалласи ҳудудидаги мавжуд 1 дона тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 1 дона сув минорасини таъмирлаш, 2 дона янги сув насоси ўрнатиш, 11 та кўчага 10.6 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 580 та хонадонга тармоқ тортилиб, сув ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Тумандаги ичимлик суви таъминоти оғир бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2024 йил 31-май кунги тегишли фармойишига асосан “Ўқчи” маҳалласидаги Янгифарғона кўчасига 300, “Лойсон” маҳалласидаги Мулкобод кўчасига 400, “Ғиштмон” маҳалласидаги Оҳанг кўчасига 1100, “Ватан” маҳалласидаги Шифокорлар кўчасига 700, “Шаҳартепа” маҳалласидаги Мовороунаҳр кўчасига 132, “Қоракалтак” маҳалласидаги Сокин кўчасига 228 метр, жами 2850 метр сув қувурлари олиб берилди ва “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа туман бўлими ходимлари томонидан монтаж ишлари бажарилди.          

Бундан ташқари туман ҳокимининг 2024 йил 12 ноябр кунги тегишли фармойишига асосан “Ўрта-Ўқчи”, “Ватан”, “Дўрмон”, “Лойсон”, “Шодлик”, “Ғиштмон”, “Деҳқонобод”, “Янгиариқ”, “Қоракалтак”, “Халқобод” ҳамда “Хумдон” маҳаллаларидаги кўчаларга ҳам жами 8750 метр сув қувурлари олиб берилди.

“Сармозор”, “Истиқбол”, “Ғиштмон” маҳаллаларидаги сув иншоотлари эса янги 3 дона сув насослари билан таъминланди. Бунинг натижасида туманда яшовчи 1000 дан ортиқ хонадонлар илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.

Ўтган йиллар давомида сув таъминотини яхшилаш борасида туманимизда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Хатто тумандаги энг чекка қишлоқларда ҳам ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди ва бу ишлар ушбу йилда ҳам давом этади.