Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Меҳр дафтари”га киритилган қўштепалик ёшларга кўмак кўрсатилди
2024-12-26 16:42:29 331
Юртимизда тегишли ҳукумат қарори билан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизими жорий этилган.
Ушбу йўналишда Қўштепа тумани ҳокимлиги ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида хайрли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда “Меҳр дафтари”да бўлган 8 нафар йигит-қизга ўзлари истаган совғалар тақдим этилди.
Ёшларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олган ҳолда уларнинг 1 нафарини 6 ойлик ўқув курси шартнома пули тўлаб берилди, 3 нафарига тикув машинаси, 4 нафарига ноутбуклар топширилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими А.Абдуллаев иштирокчиларни янги йил байрами билан табриклаб бундай хайрли ишлар мунтазам амалга оширилиб борилишини таъкидлади.