Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

×

 2024-12-26 12:46:46    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган навбатдаги сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Абдуллаев  бошқариб борди.

Сессия кун тартибига кўра, Қўштепа туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари, Қўштепа туманида 5-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Юқоридаги масалалар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Акбаров, туман ҳокими А.Абдуллаев, туман ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашеваларнинг ахборотлари тингланди.

Сессия ишида кўрилган масалалар юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.