Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ердан самарали фойдаланиш бўйича дехқон хўжаликларига МУРОЖААТИ

×

 2024-12-26 11:59:40    218

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум ҳурматли азиз деҳқонлар! Муҳтарам Президентимизнинг бир қатор қарорларига асосан туманимизда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш мақсадида деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратиб берилди.

Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 23-ноябрдаги ПҚ-20-сонли,  “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022-йил 10-сентябрдаги ПҚ-373-сонли, шунингдек “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 05-апрелдаги ПҚ-153-сонли қарорларига асосан Қўштепа туманида 8256 нафар фуқароларга ўзларини иш билан банд қилиш, даромад орттиришлари учун жами 1655 гектар ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 1-апрелдаги ЎРҚ-680-сонли деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунини 9-10 моддаларида кўрсатилганидек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиши, деҳқон хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ихтисослашувга кўра амалга оширилмаган тақдирда, ер солиғи уч баравар миқдорда ундирилиши, деҳқон хўжалиги томонидан тупроқ унумдорлигини пасайтириш, тупроқни кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлослантириш, шунингдек экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усулларни қўллаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлар, шу жумладан ер ости иншоотлари аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи мазкур иншоотлар ва иморатларни ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасини олган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиб ташлаши ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириши кўрсатиб ўтилган, шу сабабли ажратиб берилган ер майдонларидан самарали фойдаланишингизни  сўраб қоламиз.