Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида кекса фахрий отахон ва онахонлар иштирокида учрашув ўтказилди
2024-12-24 19:01:01 129
Қўштепа тумани Нуроний жамғармаси томонидан “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” шиори остида ташкил этилган учрашувга туман сектор раҳбалари ҳамда йиллар довомида турли соҳаларда хизмат қилган кекса нуронийлар таклиф этилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев нуронийлар энг олий саодатимиз – мустақиллигимизнинг бебаҳо қадри, тинчлигимиз ва қадриятларимизни садоқат билан асраб-авайлаш ҳақида сўз юритди. Хусусан, туманимизни ҳар соҳадаги янада ривожи йўлида кўплаб эзгу тадбирларни келгусида ҳам ҳамжиҳатликда давом эттириш кераклигини таъкидлади.
Тадбир давомида ўтган аждодларимизнинг порлоқ хотираси ёд этилиб, уларнинг руҳига дуойи-хайрлар қилинди. Шунингдек, юрт равнақи, ҳудудлар ободлиги ва баркамол авлод тарбиясида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол нуронийларнинг меҳнатлари яна бир бор эътироф этилди.
Байрам дастурхони даврасида дилдан суҳбатлар давом этиб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва мустақиллигимиз барқарор бўлишини сўраб, дуога қўл очилди.