Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
2024-12-24 18:44:11 134
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда туман ҳокими А.Абдуллаев, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, кенгаш аъзолари ҳамда ҳамкор идоралар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳамда Қўштепа тумани “маҳалла еттилиги” раҳбарларини 2024 йилда олиб борган ишлари бўйича ҳисоботлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида туман “маҳалла еттилиги” раҳбарларининг 2024 йилда олиб борган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, йиғилишда сўз олган маҳалла раислари Президентимизнинг қарор ва Фармонлари ижроси юзасидан маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалирини билдирдилар.