Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ватанпарварлик карвони Қўштепада
2024-12-23 16:44:59 72
Юртимиз бўйлаб давом этаётган ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари Қўштепа туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Хусусан, бугун Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмдан йўлга чиққан ҳарбий-ватанпарварлик карвонининг навбатдаги манзили Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остидаги ватанпарварлик тадбирлари Қўштепада ўзгача шукуҳда ўтказилди.
Тадбирда туман сектор раҳбарлари, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳокимият вакиллари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъуллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида иштирокчилар ҳарбий оркестр садолари остида тантанали юришни амалга оширишди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими А.Абдуллаев ва бошқалар иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан куни билан табриклашди.
Ундан сўнг фахрий қоровулнинг саф чиқишлари ва қўл жанги чиқишлари намойиш этилди. Қурол-аслаҳалар кўргазмасида навқирон авлод вакиллари миллий армиямизнинг жанговар қобилияти ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Бир сўз билан айтганда ушбу тадбир ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.