Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Шаҳартепа” маҳалласида тадбиркор аёллар кўпаймоқда
2024-12-23 10:39:10 83
Қўштепа тумани маҳаллаларида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш, даромадини кўпайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Шаҳартепа” маҳалласида ҳам камбағалликни қисқартириш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича маҳалла еттилиги томонидан ҳамжиҳатликда кўплаб чора-тадбирлар самарали ташкил этилмоқда.
Ушбу маҳаллада яшовчи Замирахон Салимова бугунги кунда ўз бизнесини йўлга қўйиб, одамларни иш билан таъминлаётган кўплаб тадбиркор хотин-қизлардан биридир. У маҳалла ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан имтиёзли кредит олиб иш фаолиятини бошлаган. Ҳозирда эса ўз истеъдоди ва қобилиятини намоён этиб, турли хил пишириқларни тайёрлаб эл дастурхонига тақдим этиб келмоқда. Бунинг натижасида оилавий даромадини ошишига катта ҳисса қўшмоқда. Қолаверса Замирахон маҳалладаги ўзи сингари 2 нафар ишсиз аёлга иш бериб, рўзғорини тебратишида кўмаклашиб келяпти.