Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Янгиариқ” маҳалласида электр таъминоти яхшиланди
2024-12-23 10:01:20 85
Бу йил Қўштепа туманидаги электр таъминоти оғир бўлган ҳудудлар “Оқтепа”, “Қорақушчи” ва “Янгиариқ” маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17-июлдаги 259-сонли махсус қарорига асосан электр таъминотини яхшиланишига эришилди.
Жумладан, “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида 2,7 км узунликда 10-0,4 кВ кучланишли янги ҳаво тармоғи, аҳоли хонадонларига эса 2,5 км узунликда СИП4 русумли кабел тармоғи тортилди. Шунингдек 1 дона трансформатор пункти қурилиш-монтаж ишлари якунланиб ишга туширилди ва аҳоли хонадонлари мазкур янги тармоққа уланди.