Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Прокурорнинг ёрдами билан дардимга даво топдим” – дейди қўштепалик Aлишер Бадалов
2024-12-19 13:47:01 281
Қўштепа туманидаги “Қувирбоши” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Aлишер Бадалов III-IV даражали коксартрозлар, бўғимнинг оғир даражадаги функционал етишмовчилиги (контрактуралар, анкилозлар) касаллиги билан оғриб келган.
Кейинги йилда унинг моддий аҳволи оғирлашгани боис даволанишга имкон топа олмай, касаллик кучайиб кетган эди.
Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловнинг ташаббуси билан Aлишер Бадалов дарҳол шифохонага ётқизилиб, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик жараёнлари бошланди. Жорий йил 4-6 декабр кунлари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг травматология бўлими шифокорлари томонидан суғурта асосида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ахроржон Худойберганов ва масъуллар Aлишер Бадаловнинг хонодонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олишди.
Айни пайтда шифокорлар назоратида бўлган беморнинг аҳволи яхши, унга керакли муолажалар қилиняпти.
- Элпарвар Юртбошимизга, вилоят ва туманимиз прокурорига, шифокорларимизга минг раҳмат, - дейди Aлишер Бадалов. – Уларнинг ёрдами билан дардимга даво топдим. Оёқларимдаги кучли оғриқлар йўқолиб, ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Шифокорларнинг айтишича, тез кунларда мустақил равишда юрарканман. Бундан беҳад бахтиёрман.