Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Янги йил байрами арафасида Қўштепа туманида “Дўстлик маданият маркази” биноси фойдаланишга топширилди
2024-12-18 16:57:46 143
Қўштепа туманининг “Дўрмон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Дўстлик маданият маркази” биноси 1990 йилда қурилган. 200 ўринли муассаса биноси туман ҳокимлиги ташаббуси билан намунавий лойиҳага кўра қайтадан таъмирланиб замонавий қиёфага келтирилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тантанали маросимда сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Бу маскан нафақат “Дўрмон” маҳалласи, балки шу ҳудуддаги 10 та маҳалладаги аҳолига хизмат кўрсатади. Марказ 5 турдаги мусиқа чолғу асбоблари билан ҳам таъминланди.
Шу кунгача маскандаги мавжуд 2 та тўгаракларда 40 нафарга яқин қатнашчилар маданий фаолият билан шуғулланиб келган бўлса, эндиликда уларнинг сонини ошириш имконияти ҳам яратилди.
Тадбир давомида рамзий лента қирқилгач, йиғилганлар марказда маданият ходимлари, мусиқа шинавандалари учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар.
Маданият марказининг тантанали очилиш маросимида Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев сўзга чиқиб, йиғилганларни қизғин табриклаб, мазкур объект санъат мухлислари ва ёшлар учун муносиб туҳфа бўлганлигини эътироф этди. Мазкур муассаса ҳудуд аҳолиси, жумладан, ёшлар ўртасида маданият ва санъатни кенг тарғиб этиш, истеъдодли йигит-қизларни тарбиялашга хизмат қилиши ҳам таъкидланди.
Шундан сўнг туман Маданият бўлими ходимлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.