Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
31-умумтаълим мактабининг мукаммал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди
2024-12-18 16:10:16 128
Қўштепа тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 31-умумтаълим мактабининг мукаммал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.
Тантанада меҳмонлар томонидан ленталар қирқилди. Мактабнинг рамзий калити ўз эгаларига топширилди. Меҳмонлар таълим муассасасининг янги биносида яратилган шароитлар билан танишишди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Анваржон Абдуллаев давлатимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари учун янги бинолар қуриш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётганини таъкидлади.
Шундан сўнг, мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб борган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Мукаммал таъмирланган ушбу таълим маскани ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар учун янги йил байрамига ўзига хос совға бўлди. Бу ерда замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.
“Пахтакор” маҳалласи ҳудудидаги 31-умумтаълим мактабининг биноси кейинги йилларда бутунлай эскирган, бундаги шарт-шароитлар ҳам талаб даражасида эмас эди. Туман ҳокимлиги эътибори билан мактаб биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404 сонли қарори бўйича маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилиб, ўқув бинолари мукаммал таъмирланди. Шунингдек 12х24 спорт зали ҳам қуриб битказилди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 3 миллиард 94 миллион сўм маблағ сарфланди.