Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Паррандачилик ривожида инновацион ёндашув
2024-12-17 08:29:00 208
Қўштепа туманида фаолият юритаётган “Фарғона наслли парранда” МЧЖ тухум етиштиришга ихтисослашган тадбиркорлик корхонасидир. Нозимжон Йўлдошев раҳбарлик қилаётган ушбу корхона 2008-йил ташкил топган бўлиб, асосан аҳолига сифатли тухум маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда жамиятда тухум берувчи 250 минг дона паррандалар парвариш қилинмоқда. Корхонанинг бир кунлик қуввати 200 минг дона сифатли тухум маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Парранда цехларига Туркия давлатидан келтирилган автоматлашган товуқ қафаслари ўрнатилган. Таъкидлаш жоиз, мазкур қафасларда боқилаётган паррандаларга озуқа бериш ва тухумларни йиғиб олиш инсон омилисиз компютерлашган дастур ёрдамида амалга оширилади.
Таъкидланишича, корхона паррандаларни Россия федерацияси Свердловск вилоятининг паррандачилик фермасидан “Суперник” ва “Корал” зотли паррандаларининг тухумлари олиб келиниб инкубаторда очирилиб парвариш қилинади. Бу зотларнинг афзаллиги тухумчиликка мослашганлиги ва маҳсулдорлиги билан бошқа паррандалардан ажралиб туради.
Хўжаликда 60 нафар ишчи ходим иш билан таъминланган. Уларнинг яхши меҳнат қилиб, яхши дам олишлари учун барча шароитлар ташкил этилган.