Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани делегацияси амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди
2024-12-17 08:19:36 207
Қўштепа тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Б.Таниқулов бошчилигидаги қўштепалик бир гуруҳ тадбиркорлардан иборат делегация айни дамда ҳудудлараро инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида амалий ташриф билан Хитой давлатида бўлиб турибди.
Ташриф давомида Қўштепа туманида қишлоқ хўжалигида пахта уруғини қайта ишлаш бўйича Хитой Халқ Республикасининг “XINJIANGSHENGSHI JINFENG SEED CO., LTD” компанияси билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга ҳизмат қилувчи янги инвестиция лойиҳалари ва келишувлари имзоланди.