Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Қумтепа” маҳалласига 10.6 километр янги тоза ичимлик суви тармоғи тортилди

×

 2024-12-16 08:59:21    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида жорий йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17-июлдаги 259-сонли махсус қарорига асосан “Қумтепа” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги мавжуд 1 дона тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 1 дона сув минорасини таъмирлаш, 2 дона янги сув насоси ўрнатиш ҳамда Б.Марғилоний, Чаман, Эзгу, Матонат, Ровон, Иқтидор, Ташаббус, Қумтепа, Навоий, Камолот, Терактаги кўчалардаги 580 та хонадонларга 10.6 километр тармоқ тортилиб, сув ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Лойиҳа ишлари “Коммунал ЛИТИ” ДМ томонидан амалга оширилди. Қурилиш ишлари “MAROM BUILD TECH” МЧЖ томонидан бажарилиб, ҳозирда аҳоли хонадонларига улаш ишлари олиб борилмоқда.