Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Шаҳартепа”лик хотин-қизлар ўзини ўзи иш билан банд қилиши учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда
2024-12-11 08:34:48 340
Қўштепа туманидаги “Шаҳартепа” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар бугунги кундаги ўзини ўзи иш билан банд қилиши учун яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда.
Жумладан, Азимахон Олимова хонадонида чеварчилик устахонасини очиш истагини билдириб маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ғолибжон Мадаминовга мурожаат қилди. Ҳоким ёрдамчиси эса унга “Халқ банки” туман бўлимидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олишга кўмаклашди.
Бугунги кунда хонадонда ташкил этилган чевархонада Азимахон келинлари билан тикаётган аёллар кийимлари буюртмачиларга маъқул келмоқда. Яратиб берилган бу имконият оила бюджетини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.