Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада “Халққа ёрдам-олий қадрият” шиори остида коучинг тадбири ўтказилди
2024-11-15 13:55:08 418
Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан тайёрланган “Халққа ёрдам – олий қадрият” шиори остидаги коучинг тадбир ўтказилди.
Тадбир ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари ва фуқаролар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга оид муаммоларини ҳал этишда янгича ёндашувларни жорий этиш мақсадида бўлиб ўтди.
“Халққа ёрдам – олий қадрият” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг масъуллари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ижтимоий ходимлар ҳамда тумандаги 51 та маҳаллалардан келган фуқаролар иштирок этдилар.
Шунингдек, тадбир давомида тумандаги ҳунармандлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи (в.б) А.Салимовлар сўзга чиқиб тизимдаги янгиликлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун яратилаётган қулайликлар ва умуман, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилувчи ислоҳотлар самараси хусусида сўз юритишди.
Қизиқарли тренинг ва ўзаро савол-жавобларни ўзида жамлаган коучингда тадбир иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан асосли жавоблар берилди.