Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

×

 2024-11-13 16:47:40    266

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, туман ҳокими А.Абдуллаев иштирокида тумандаги ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Туман Маданият марказида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида сектор тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари ҳам иштирок этдилар.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида 3-сектор ҳудудидаги 15 нафарга яқин ёшларнинг субсидия олиш, ўқиш контракт тўловларини тўлаш, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Ёшлар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.