Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ташаббус самарасида “Оқтепа” маҳалласида электр энергияси таъминоти ҳам яхшиланмоқда

×

 2024-11-13 10:20:17    228

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, дастурнинг жорий йилги биринчи мавсумида Қўштепа туманидаги биргина “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотини яхшилаш ва ҳудуддаги 13-умумий ўрта таълим мактабидаги катта ўйингоҳни замонавий, барча шароитларга эга ўйингоҳга айлантириш билан боғлиқ иккита таклиф ғолиб деб топилган.

Дастлабки ғолиб ташаббус ижроси доирасида маҳалладаги Найман кўчасида электр таъминотини яхшилаш билан боғлиқ лойиҳа доирасидаги ишлар “Фарғона қурилиш инвест” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳага кўра маҳаллага 7,1 км узунликда янги электр узатиш тармоқлари тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хозирги кунда 261 дона темир бетон таянчлари ўрнатилди. 6,5 км тармоқ қурилиб, 4 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Лойиҳага кўра қурилиш ишлари якунланиб янги қурилмалар ишга туширилса, 5 мингдан зиёд истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланишига эришилади.