Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокими А.Абдуллаевнинг туманни 2025-2029 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича ахбороти

×

 2024-11-12 11:28:01    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалом алайкум ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Юртбошимизнинг сайи харакатлари билан мамлакатимиз жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Жумладан туманимизда охирги етти йилда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Эришилган ютуқларни хеч ким инкор эта олмаса керак.

Иқтисодиётни ривожлантиришда тадбиркорлик мухитини яхшиламасдан туриб худудни ривожлантиришни имкони йўқ. Бугунги кунда туманимизда 1223 та тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда, шундан 271 нафари саноат корхоналарига тўғри келади.

Худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда 2024 йил якуни билан ҳамда 2025-2029 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.


Биринчидан,

Макроиқтисодий кўрсаткичларимизга назар ташласак йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 2,3 трлн.сўмга ўтган йилган нисбатан 107,5 %га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми                2,1 трлн.сўмга ўтган йилган нисбатан 104,0 %га, хизмат кўрсатиш ҳажми 818,6 млрд.сўмга ўтган йилган нисбатан 112,5%га, қурилиш ишлари ҳажми 525,0 млрд.сўмга ўтган йилган нисбатан 137,0 %га етиши кутилмоқда.
Саноат корхоналари сонини 652 тага етказиб, 250 та янги корхоналар ташкил этишни мақсад қилиб олганмиз.

Туманда янги иш ўринларини яратишда текстил ва тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, фармацевтика каби саноат тармоқларини “драйвер” соҳаларга айлантирилади.

“Ғиждувон” тажрибаси асосида Қўштепа туманидаги 9 та йирик маҳаллаларда зарур ўлчамдаги ер майдонларини танлаб, 96 та саноат марказларини ташкил қилиниб, бунинг натижасида 920 та янги иш ўринлари яратилади.

Худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида шаклланган ижобий амалиётни барча жойларда оммалаштириш мақсадида, туманда “Зарбдор” тажрибаси асосида маҳаллаларда 21 тадан драйвер лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 705 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этишни режалаштирганмиз.

Нурафшон МФЙда 9,0 гектар майдонда тери ва поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноат зоналарида умумий қиймати 900,0 млрд сўмлик, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 334,0 млрд сўмга тенг 68 та лойиҳани амалга ошириш орқали 1100 та иш ўрни яратилади.

Ўрта ва йирик маҳаллаларда замонавий хизматларни ривожлантириш лойиҳа қиймати 983,0 млрд.сўмдан юқори бўлган
385 та савдо ва сервис лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантирилади. Ушбу объектларни зарур ер майдонларини ва бино-иншоотларни аукцион савдоларга чиқариб борилади.

Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга узоқ муддатли, имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашилади.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан мавжуд молиявий ресурслар доирасида имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш орқали ўзини ўзи банд қилиш давом эттирилади.

Туманда 3 та хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказий кўчаларни 24/7 тизимида ташкил этилади ва 460 дан ортиқ савдо ва сервис объектлари фаолиятини йўлга қўйилади. 

“Сармозор” МФЙ, Янги Ўзбекистон массивидаги ер майдонида жойлашган 7 қаватли замонавий кўп қаватли турар жой комплексини  1 қаватида хизмат кўрсатиш йўналишида 35 та савдо ва маиший хизмат  шахобчалари ташкил этилади.

Халқаро автомобиль йўллари бўйида йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун 180 та савдо ва сервис шахобчаларини ташкил этилади.

“Солижонобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Ўш халқаро А-373 автомагистрал йўл бўйидаги 5.40 гектар ер майдонида қиймати 185 млр.сўм бўлган 21 лойихани амалга ошириш орқари хизматлар соҳаси ривожлантирилади.


Иккинчидан,         Ахоли бандлигини амалга ошириш бўйича.

Туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш орқали 2025-2029 йилларда 89,4 минг нафардан ортиқ аҳолини доимий ва мавсумий ишларда бандлигини таъминланади.

Бунда; Маҳаллалар кесимида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали йилига 6,5 мингта янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этилади.

Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун корхоналарда қулай шарт - шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини 7,3 минг нафарни ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.

Тумандаги иш билан банд бўлмаган 3,6 минг нафар аҳолини айниқса, аёллар ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

Камбағал оилалар муаммоларини ҳал этиш орқали туманда камбағаллик даражасини камайтирилади.

Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган “Индивидуал дастурлар” доирасида камбағаллик даражасини                      10,5 фоиздан 2,5 фоизга камайтирилади.

51 та маҳаллаларнинг ҳар биридан 5 тадан камбағал оилаларни танлаб олинган 307 та оилага 62 та вилоят бошқармалари ва тумандан раҳбар-ходимларни бириктириш ва ҳар бир оила бўйича “камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа” ишлаб чиқилиб, бажарилишини таъминланади.

Туман бўйича танлаб олинган 5 та оғир маҳаллаларни (Намуна, Кичик бешкапа, Лойсон, Мумтоз, Қоражийда) кўп йиллардан бери ечилмай келаётган муаммоларини бартараф этиш, инфратузилмасини яхшилаш мақсадига давлат бюджетидан 16,0 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Чет давлатларда мехнат фаолияти билан шуғуланаётган 6598 нафар мигрантларни Ўзбекистонга қайтариш, қайтиб келган 4209 нафар мигрантларни сердаромадли иш ўринларига жойлаш, касб-хунарга, чет тилларига ўқитиш ва уларни юқори даромадли қилиш чораси кўрилади.


 Учинчидан,

Йил бошида 2024 йилга қиймати 701,2 млрд.сўмлик 705 та макро ва микро лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 5004 та иш ўрнини яратишни олдимизга мақсад қилиб олгандик. Тадбиркорлар ҳамда хоким ёрдамчилари билан тизимли иш ташкил этиш натижасида бугунги кунга келиб 585 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 3846 нафар доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.

2029-2029 йилларда қиймати 3,2 трлн.сўмлик 3250 та макро ва микро лойиҳаларни амалга оширишни ҳамда 21 минг нафар иш ўринлари яратишни узоқ муддатли дастуримизда белгилаб олдик.


Тўртинчидан, Инвестиция лойихаларини амалга ошириш бўйича.

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга ошириш ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини ижросини таъминлаш. Бунда 2025-2029 йилларда асосий капиталга инвестициялар 600,0 млн долларга (9 баробар), шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 300,0 млн долларга етказиш бўйича ўзимизга катта марра олганмиз.

Экспортни амалга ошириш бўйича.

2024 йилда Қўштепа туманида экспорт хажмини 102,1 млн. долларга (ўсиш 116,3%) етказиш шу жумладан, саноат экспорти хажмини 93,6 млн долларга ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти хажмини 8,5 млн долларга етказиш.

2029 йилга бориб туманнинг экспорт салоҳияти 329,4 млн. долларга 2024 йилга нисбатан 3,5 ўсиш ҳамда 21 та экспортёрдан 45 тага етказиш режалаштирилган.

Туризм хизматларини ривожлантириш орқали сайёҳлар сонини 30 минг нафарга шундан, маҳаллий сайёҳлар 28,8 минг. нафар хорижий сайёҳлар сонини 150 нафар, Туризм хизматлари экспортини 3 млн.долларга етказиш режалаштирилган. 2025 йил спорт туризмини ривожлантириш орқали Дўстлик массивида Парашутдан сакраш спорт турини ташкил этган ҳолда экстримал спорт турини ривожлантиришни мақсад қилганмиз.


Бешинчидан, Қишлоқ хўжалиги соҳасини бўйича

Туманда жорий йилнинг якунига кўра қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 2,1 трлн. сўмни ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 104,0 %ни ташкил қилиши кутилмоқда.

Жорий йилда 7 минг 800 гектар майдонда бошоқли дон экилиб                69,9 минг тонна дон ҳирмони кўтарилди. Ўсиш сурати 112 % етди, ғосилдорлик 4,6 центнерга ошди.

147 та фермер хўжаликлари томонидан 6 минг 890 гектар майдонга чигит қадалиб, машаққатли мехнатлари натижасида 22 400 тонна пахта хомашёси қабул қилиш масканларига етказиб берилди. Бугунги кунда пахта далаларида ҳосилни йиғиб териб олиш ишлари давом этмоқда.

2022-2024 йиллар давомида аҳоли даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари хажмини кўпайтириш  мақсадида 1617 гектар ер майдони 8377 нафар фуқароларга аукцион савдолари орқади ажратиб берилди. Натижада ижтимоий дафтарлар рўйхатида турувчи 3133 нафар, Шундан: 

Аёллар дафтарида 560 нафар

Ёшлар дафтарида 1997 нафар

Темир дафтарда 28 нафар ва 548 нафар хорижда ишловчи миргантларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

Деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларида асосий экин сифатида картошка, полиз, сабзавот ва дуккакли экинлар экилиб қарийиб 32,0 минг тоннадан ортиқ махсулот етиштиришга эришилди.

Кооперация асосида тадбиркорларни жалб этган ҳолда бир контур бир махсулот тамойили асосида тўқсонбости экинлар экиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятда боғдорчилик тармоғини янада келгайтириш, мева етиштириш ҳажмини ошириш ва аҳоли даромадини кўпайтириш мақсадида туманида 1000 гектар майдонда юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, ўрик ва олхўри боғларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, 1000 гектар ер майдонлари контурма-контур хатловлан ўтказиб, номма ном рўйхати шакиллантирилмоқда. Дастлабки лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг натижасида 2 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Туманда 2025-2029 йилларда жами 330 гектар ер майдонларини ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш орқали 12 та лойиҳаларни амалга ошириш. Жумладан: 2027 йилда 80 гектар, 2029 йилда 250 гектар.

Туман бўйича 22 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларини ва 84 та кузатув қудуқларини реконструкция қилиш.

Сувдан самарали фойдаланиш мақсадида 12,7 км суғориш тармоқлари, 165 дона гидротехник иншоот ва 3 дона тик суғориш қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш.

Тумандаги 4200 гектар майдонга сув тежамкор суғориш технологияларини тадбиқ этиш.

Ирригация обьектларида 12,7 км суғориш тармоқлари, 17 км канал дамбалари, 2 дона насос станция ва 15 дона гидротехник иншоот қуриш ва реконструкция қилиш.

Мелиорация объектларида 26 км коллектор-дренаж тармоғини реконструкция қилиш ва 4 дона кузатув қудуқларини таъмирлаш-тиклаш.


Олтинчидан,   Қурилиш сохасини ривожлантириш бўйича.

Келгуси 5 йилда туман аҳолисини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1292 та хонадонли 26 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 5 та янги сув иншоот қуриш ва 5 та мавжуд  сув иншоотини таъмирланиб,  80 км ичимлик суви ва 20 км оқава сув  тармоғларини янгитдан қурилади.

2025-2027-йилларда 82 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йулларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда 5 та автомобил йўлидаги кўприкларни реконструкция қилинади.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича 54,6 км электр тармоқлари ва 26 та трансформатор пунктлар янги қуриш ва реконстукция қилиш ишларини амалга оширилади.

Газ таъминотини  туман бўйича 2,8 км юқори босимли ер ости (диаметри 273 ммли) газ қувурини мукаммал таъмирланиб, 5 дона юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаларини таъмирланиб, 850 та хонадоннинг газ етказиб бериш тизимини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилиб 15,5 км газ тармоқларини эстетик жиҳатдан тартибга келтирилади.

Жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш мақсадида банклар ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан жами 42 та микроавтобуслар харид қилиниб, 2 та логистика ва юк ташиш марказлари қурилади. 4 та янги йўналиш очилади, 1 та автостанция қурилади.

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш амалга ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича 5 та махсус техникалар харид қилинади ҳамда 53 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади.

“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 1 млн.   туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини ҳамда қаламчаларини экилади.

Интернет тармоғига кенг полосали уланиш тармоқларини 1024  портга кенгайтириб, туман бўйича 200 км Оптик-толали алоқа линияларини қурилади ҳамда 6 та база станцияларини ўрнатиш ҳисобига мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизатсия қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилади.


Еттинчидан,

Мактабгача ва мактаб таълими бўйича.

Туманда жами 3-7 ёшлилар 18183 нафарни ташкил этиб мактабгача таълим билан қамров 15159 нафарни (83,4%)ташкил қилади. Йил якуни билан қамров даражасини 85% га олиб чиқиш режа қилиб олинган. Мисол учун биргина инвестиция дастури асосида 20-давлат мактабгача таълим ташкилотига янги ошхона биноси ҳамда мавжуд биносини таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. 30-давлат мактабгача таълим ташкилотига болажонлар учун 150 ўринли янги замонавий бино қуриб битказилмоқда.

Туманда 2025-2029 йилда жами 1540 ўринли 6 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини, 4 та ДХШ ва 34 та оилавий мактабгача таълим ташкилотилари ташкил этилиши ҳисобига қамров кўрсаткичларини 90 фоизга  оширилади.

Бундан ташқари, 2025-2029-йиллар давомида 13 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Халқ таълими соҳасида туманимизда жорий йилда 8, 13, 20, 22, 28, 40, 45-умумтаълим  муассасалари шу йил "Ташаббусли бюджет" лойихасида ғолибликни қўлга киритди. Ушбу таълим муассасаларига 8 миллиард 546 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда жиҳозлаш ҳамда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Инвестиция дастури асосида 22, 23, 31-мактабда замонавий спорт зал биноси қурилиши ҳамда мавжуд биноларни таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчилар орасида олий тоифали ўқитувчилар улушини 2025-2029 йилларда 7,7 фоиз ( 215 нафар)дан 19,3 фоиз (535 нафар)га, биринчи тоифали ўқитувчилар улушини 15,2 фоиз (422 нафар)дан 20 фоиз (553 нафар)га, иккинчи тоифали ўқитувчилар улушини 20,3 фоиз (563 нафар)дан 25 фоиз (691 нафар)га етказиш.

Жорий йилда умумтаълим мактабларини 2386 нафар битирувчилар тамомлаб, Нодавлат ва Давлат Олий таълим муассасаларига 802 нафар (34%) ўқувчилар таълимни кейинги босқичи билан қамраб олинди.

2025-2029 йилларда Олий таълим билан қамров даражасини 50% га олиб чиқилади.

Шунингдек,  49 та умумтаълим мактабларида 1851 та  фан ва спорт тўгараклар фаолияти ташкил қилинди. Бу тўгаракларда жами ўқувчилар сони 25911 нафарни ташкил этади.

2025-2029 йилларда тўгараклар сонини 2500 тага етказиб жами ўқувчиларни 100% қамраб олинади.

Бугунги кунда туманда 3 та профессионал таълим муассасаси фаолият олиб боради. Ушбу муассасалар орқали ёшларга касб-ҳунар беришни дуал таълим тизимидан самарали фойдаланиш ҳисобига тахсил олаёткан 60 нафар мутахассисларни 400 нафарга етказилади.

Соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантириш

Туманда 3 та шифохона, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника, 5 та Оилавий поликлиника ҳамда 11 та Оилавий шифокорлик пункти орқали жами 209115 нафар аҳолига 2146 нафар тиббиёт ходимлари шундан, 204 нафари малакали шифокорлар хизмат қиладилар.

Жорий йилда туман туғруқ бўлимига 3 млрд 611 млн сўм бюджет маблағлари ҳисобига 30 ўринли қўшимча бино қуриб битказилди. Бундан ташқари, 86-Оилавий поликлиникада очиқ бюджет лойиҳаси орқали 1млр 260 млн сўм маблағ ҳисобига янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.

2025-2029 йиллар давомида 5 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали аҳолига тиббий хизмат сифатини оширилади.

Бугунги кунда 24 та Оилавий шифокорларга ҳамда 12 нафар тор доирадаги мутахассис кадрларга эхтиёж мавжуд.

2025-2027 йиллар давомида Олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобидан 24 нафар Оилавий шифокорларга бўлган эхтиёжни қондирилади. 12 нафар тор доирадаги мутахассис кадрларга бўлган эхтиёжни ҳозирда тахсил олаёткан, 2025-2026 йилларда тамомлайдиган янги битирувчилар ҳисобидан қондирилади.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш

Туманда аҳолининг 30 фоизи жисмоний-тарбия ва спорт билан шуғулланишлари орқали қамраб олинган. Ушбу қамровни йил якунига қадар 32 фоизга оширилади.

2025-2029 йиллар давомида маҳаллалар ва таълим муассасаларида спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари қамровини 25 минг нафардан 53 минг нафарга етказиш. Бунда:

маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида;

умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида;

профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш.

Аҳолининг ёш тоифалари бўйича барча ҳудудларида ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш.

Аҳолини спорт синовларидан ўтказиш ишларини 10 минг  нафардан 15 минг нафаргача қамраб олиш.

Спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улушини ошириш.

Аҳолини спорт турларига жалб қилиш орқали жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини 30 фоиздан 40 фоизга етказиш.

Бунда:

Маҳаллаларда аҳолининг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техника базасини  мустаҳкамлаш;

Спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

Маҳаллаларда 22 та спорт майдончаларини барпо этиш.

Бунда:

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ҳамда қуриш ишларини бошлаш;

олис ва чекка ҳудуддаги маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан спорт майдончаларини босқичма-босқич барпо этиш ҳамда бу орқали аҳолининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини янада кенгайтирилади.

Маҳалла тизими фаолиятини ривожлантириш

Ўз биносига эга бўлмаган 1 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ДХШ асосида янги бино қуриш, 5 та маҳалла фуқаролар йиғинлари биносини капиталь таъмирлаш,    51 та маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини янги компьютер жамланмаси билан таъминлаш.

Ташаббускор тадбиркорлар томонидан маҳалла биноларида қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш ва ўрнатишга кўмаклашиш орқали тумандаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларини доимий электрга бўлган талабни қондиришга эришиш.

Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш

Туманда 14-30 ёш дагилар – 53 минг 576 нафар бўлиб, шундан 25 минг 837 нафари хотин-қизларни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 05 апрел кунги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 153 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 355,4 гектар экин майдони туман ҳокимлиги томонидан ажратилган бўлиб шу кунга қадар 1351 нафар ёшларга экин майдони ёпиқ ауксион орқали 30 йил муддатга ижара асосида ажратиб берилиб ёшларни бандлиги таъминланди. Шундан “Оталиққа” олинган ер олиш истагини билдирган 317 нафар ёшларга жами 79,3 гектар экин ер майдони ажратилди.

2025-2029 йилларда ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш орқали жами 50 минг нафар ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этилади.

“Ёшлар дафтари” киритилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш орқали Ёшлар жамғармалари орқали 2 млрд. сўм миқдорида камида 2,5 минг нафар ёшларга турли йўналишларда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.

Туманда шахматни оммалаштириш ҳамда ёшларни интелектуал салохиятини юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Германияда ишлаш истагидаги ёшларга немис тилини ўргатиш ва хизмат кўрсатиш (қурилиш, АйТи, туризм ва бошқа) соҳаларида малакаларини ошириш орқали “Германияда касбий таълим” (Аусбилдунг) лойиҳасини амалга ошириш ва ёшларни тартибли меҳнат миграциясига юборишни ташкил этиш.

Бунда, Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорликда вилоятдаги мономарказида Германия Федератив Республикаси професор ва ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ёшларни тил ва касб-хунарга ўргатиш ҳамда 2025-2029 йиллар давомида 550 нафар ёшларни Германияда ишлашга юборилади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

Жорий йилда, ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларнинг 349 нафарига протез ортопедия ва реабилитация техник воситалари билан таъминланди.

Ушбу кўрсаткични 2025-2026 йиллар давомида  560 тага таъминланади.

Жумладан, 2025 йилда 275 нафар, 2026 йилда 285 нафар шахслар махсулотлар билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Инсон" ижтимоий хизматлари марказлари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш турларини 62 тадан 122 тага етказиш

Маданий гуманитар соҳада

Маданият соҳасида инвестиция ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда 1 та маданият марказларни янги замонавий кўринишга айлантириш мақсадида ташаббускор тадбиркорларни жалб қилиш.

Давлат буюртмаси асосида давлат театрларида янги спектаклларни саҳналаштириш ва намойиш этиладиган спектаклларга 5 минг нафар томошабинни жалб қилиш.


Саккизинчидан,   Хотин-қизлар масалалари бўйича.

Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Жумладан, Қўштепа туманида депутатларнинг 17% ни хотин-қизлар ташкил этади.     

Туманда йил сайин раҳбар аёллар сони ортиб бормоқда, Мактабгача ва мактаб таълим тизимида 91 нафар, Тиббиёт соҳасида 28 нафар, хусусий секторларда ва бошқа соҳаларда 70 дан ортиқ раҳбар аёллар фаолият кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикасида жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди. 2024 йилнинг ўтган 9 ойи натижаларига кўра, 118 нафар хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилди.

“Аёллар дафтари” 5-босқичига киритилган 6485 нафар хотин-қизларни барчасига асосий ва қўшимча ёрдамлар кўрсатилади.

2024 йил якунига қадар 3895 нафар ишсиз хотин-қизларни касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитиш, субсидия ажратиш, доимий ва янги иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлиги таъминланади. 

Жорий йилнинг хисобот даврида 2023 йилнинг шу даврига нисбатан  оилавий ажримларни 55 тага (178/123) камайтиришга эришилди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични яхшилаш чоралари кўрилади.  

2025-2029 йилларда 15 000 нафар иш билан банд бўлмаган, ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни 4 000 нафардан ортиқ хотин-қизларни касб-хунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади. 1 500 нафардан ортиқ хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, йўлга қўйиш учун меҳнат қуроллари субсидия асосида ажратилади, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли банк кредитлари ажратиш ҳисобига 500 нафар, қолган 9 000 нафар хотин-қизларни иқтисодиётнинг турли тармоқларига доимий ва мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланади.

Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларга миллий анъаналар ва қадриятларни сингдириш орқали оилавий ажримларни камайтириш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жамиятимизда қонун устувор эканлигини ёшларга тарғибот қилиш ишларни тизимли ташкил қилиш орқали туманда хотин-қизлар жиноятчилигини камайтиришга эришилади.