Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Лангарда хризантема гуллари етиштирилмоқда
2024-11-11 09:48:13 329
Гул етиштириб рўзғор тебратаётган оилалар юртимизда жуда кўп. Қўштепа туманида ҳам гулчилик билан шуғулланаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. “Лангар” маҳалласида яшовчи Эътиборхон Халилова ҳам оила аъзолари билан бирга гул етиштириб келмоқда.
32 миллион сўмлик имтиёзли кредит асосида хонадонда иссиқхона қурилган. Иссиқхонада гул кўчатлари етиштирилиб ҳар ойда 5 миллион сўмдан даромад олмоқда.
Шунингдек 2022 йилда оила аъзоларининг 3 нафарига 10 сотихдан 30 сотих ижарага ер берилган. Шу ердан оила икки маротаба ҳосил олишга эришмоқда. Бу йил биринчи ҳосилга картошка экилиб, 50 миллион сўм даромад олган бўлса, иккинчи маротаба такрорий 10000 туп хризантема гул кўчатлари экилиб, яна 80 миллион сўм даромад олинди.
– Астойдил қилинган меҳнат ўз самарасини беради, – дейди Эътиборхон Халилова. – Томорқамиздаги хризантема гуллари турфа рангларда очилди. Кўчатларимизнинг ўз харидорлари бор. Меҳнатимиз ортидан рўзғоримиз обод. Қолаверса қўшимча 5 та иш ўрни яратиб, маҳаллада яшовчи хотин-қизларни бандлигини таъминлаб, уларга ҳам гул етиштириш сир-асрорларини ўргатаяпмиз.
Албатта, меҳнатга яраша даромадга эга бўлиш, ҳар бир инсонни янада кўпроқ меҳнат қилишга, изланишга ундайди.