Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Аёлларга субсидия асосида берилаётган жиҳозлар уларга даромад манбаи яратиш учун хизмат қилаётир

×

 2024-11-08 17:00:40    567

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқейини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини юзага чиқариши учун шароит яратиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 6485 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган бўлиб, жорий йилда уларнинг барчасига асосий ва қўшимча ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, 257 нафар хотин-қизларга сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаолларининг ташаббуслари билан “Аҳоли тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси” ва “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан 952.7 млн сўмлик субсидиялар ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Хотин-қизларимизнинг 29 нафарига 180.2 млн сўмлик мотокультиватор, 208 нафарига 727.9 млн сўмлик тикув машиналари, 17 нафарига 35.5 млн сўмлик пишириқ печлари, 2 нафарига 10.0 млн сўмлик нотбук компютер, 1 нафарига 1.0 млн сўмлик асбоблар тўплами берилди.

Дарҳақиқат, аёлларга субсидия асосида берилаётган жиҳозлар уларга даромад манбаи яратиш учун хизмат қилаётир.