Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди
2024-11-07 14:32:00 580
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирок этди.
Сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олинди, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Биринчи сессия ишида вилоят ҳокимининг Қўштепа тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Қўштепа тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Қўштепа туман ҳокими лавозимига номзод Абдуллаев Анваржон Алиевич томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Қўштепа тумани ҳокими лавозимига Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди тасдиқланди.