Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2024-11-07 12:19:19 38
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг биринчи сессияси кун тартибида учинчи масала – вилоят ҳокимининг туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Амалдаги қонунчиликка асосан туман, шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Сессия ишида иштирок этаётган вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов томонидан туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.
Туман ҳокими лавозимига номзод Абдуллаев Анваржон Алиевич томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Қўштепа туман ҳокими лавозимига Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди тасдиқланди.