Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида сайёр суд мажлиси ўтказилди
2024-11-07 10:33:24 205
Қўштепа туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр суд мажлиси давомида Қўштепа тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаётган, қилмишидан пушаймон бўлиб тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб, меҳнатга ҳалол муносабатда ёндошиб, тузалиш йўлига ўтган 8 нафар назорат остидаги шахслар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, АТИ жазосини ўташдан қастдан бўйин товлаб келаётган 2 нафар шахснинг жазо тури ОМҚ жазо турига алмаштирилди.