Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аёллар дафтари: муаммолар ўз вақтида ҳал этилмоқда
2024-11-06 08:28:16 223
Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 6485 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган. Жорий йилда уларнинг барчасига асосий ва қўшимча ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган 1813 нафар аёлларнинг тиббий ҳимоя, саломатлиги билан боғлиқ муаммолари борлиги аниқланган.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида дафтардаги тиббий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд барча хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилди.
Бунинг учун қарийб 191,2 млн сўм маблағ сарфланди. “Аёллар дафтари”нинг 4-тоифасидаги хотин-қизларнинг 63 нафарига тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, 106 нафари бепул стационар ёки амбулатор тартибда даволанди. Яна 106 нафари эса бепул дори-дармон билан таъминланди, 4 нафарига мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш ва бошқа ҳизматлар учун жами 77,2 млн. сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, “Аёллар дафтари” га киритилган 32 нафар эҳтиёжманд аёлнинг тиббий ҳимояга муҳтож фарзандларининг муаммолари ҳам ҳал этилди.
Умуман, туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тиббий ҳимоя, саломатлиги билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.