Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

100 ёш билан юзлашган пиру бадавлат онахоннинг ҳолидан хабар олинди

×

 2024-10-29 15:14:02    373

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда Қўштепа туманида юз билан юзлашган нуронийлар умргузаронлик қилиб келмоқда. Ана шундай онахонлардан бири 1924 йилда туғилган Турсуной ая Ҳалиловадир.

Турсуной ая туманимизнинг “Қоракалтак” маҳалласида энг файзли ва намунали хонадонларнинг бирида яшаб, фарзандлари, кўплаб невара-ю чевараларининг ардоғида ҳамда эъзозида умиргузаронлик қилмоқда. Дарҳақиқат юз билан юзлашган онахон узоқ умр кўриш сабабини доим ҳаракатда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш ва  яхшиликка интилишда деб билади.

Турсуной аянинг умри меҳнатда ўтди. Онахон билан дилдан суҳбат қурсангиз, ҳаёт йўлларидаги қизиқ воқеалар, панду насиҳатларини тинглайсиз.

Бугун “Нуроний” жамғармаси вилоят ва туман бўлимининг масъуллари мўътабар онахоннинг хонадонида бўлиб, дуосини олишди.  

Меҳмонлар Турсуной аянинг суҳбатидан баҳраманд бўлишиб,  онахоннинг узоқ йиллик хизматларини эътироф этишди. Умрлари янада узоқ, соғликлари эса мустаҳкам бўлишини тилаб, онахонга бугунги кунда эҳтиёжи учун керак бўлган ногиронлик аравачасини топширишди.

Йўқловдан мамнун бўлган табаррук онахон ҳам ўз навбатида юртга тинчлик, элга омонлик сўраб дуога қўл очди.