Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Қўштепа туманида тантанали тадбир бўлиб ўтди
2024-10-25 17:39:54 430
25 – октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Қўштепа туманидаги Маданият марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев сўзга чиқиб туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этиб, байрам билан самимий табриклади.
Шундан сўнг ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан “Ташаккурнома” ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида нафақа ёшига етган фидоий ходимларга ҳам миллий урф-одатларимизга кўра эсдалик совғалари берилди.