Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Миграциядан қайтган фуқаронинг бандлиги таъминланди

×

 2024-10-24 10:01:47    489

PDF юклаш
Чоп этиш


Хорижда ишлаб юрган Хамидулло Ўрмонов яқинда Қўштепа туманига, оиласи бағрига қайтиб келди. “Шаҳартепа” маҳалласида истиқомат қилувчи Хамидулло Ўрмоновнинг ишсизлигини билган маҳалла ҳоким ёрдамчиси Ғолибжон Мадаминов унга имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини йўлга қўйишни тавсия этди.

Ҳоким ёрдамчисининг таклифи Хамидулло Ўрмоновга ҳам мақул бўлди. Ўйлаб қараса қишлоқ шароитида мотороллёри бор одам ҳам бемалол даромад қилса бўлар экан. Шунинг учун  Хамидулло Ўрмоновга ҳоким ёрдамчисининг  тавсиясига кўра мотороллёр сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилди.

Ҳозирда унинг бандлиги таъминланиб, маҳалладошларига хизмати кўрсатиш ортидан даромад топаётганлиги қувонарли.