Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдаги етмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-10-23 15:47:35    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган навбатдаги сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига кўра, туман сектор раҳбарларининг ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири З.Хомидов, Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Акбаров, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашева, шунингдек, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари Д.Бурхоновларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.

Сессия давомида кўрилган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.