Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Электр таъминоти яхшиланмоқда
2024-10-23 14:57:10 304
Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси мухандислари томонидан аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, айни кунларда “Лойсон” маҳалласи ҳудудида 300 метр, “Каттаболтакўл” маҳалласида 12 та хонадонга 250 метр, ушбу маҳалладаги Қайрағоч кўчасидаги 18 та хонадонга 360 метр СИП кабеллари тортилди.
Шунингдек, “Сойбўйи маҳалласида ТП-517 га ўрнатилган КТПС-250 кВА ни РЛНД лари монтаж қилиниб, улашга тайёр холатга келтирилди ва 1 та ТП ни 0,4 кВ узатмасига 31 та хонадон уланди.
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ “Борот” маҳалласида қурилган 2 та ТПни 0,4 кВ узатмасига хонадонларни улаш ишлари ниҳоясига етказилди.
Қолаверса “Оқтепа” маҳалласида махсус қарор бўйича қурилган ТПга 19 та хонадонни улаш ишлари ҳам олиб борилди.