Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Ёшлар дафтари” имкониятлар дафтари
2024-10-23 08:43:48 242
Қўштепа туманидаги “Ғиштмон” маҳалласида яшовчи Сирожиддин Алижонов “Ёшлар дафтари”да турар эди. 2022 йилда унга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.
“Йигит кишига ҳам тикув машинаси бериладими?” деб ажабланманг, чунки Сирожиддин ўзига берилган меҳнат қуролидан мақсадли фойдаланиб, турмуш ўртоғи Мунирахон билан биргаликда тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди.
Мунирахон дастлаб субсидияга берилган тикув машинасида иш бошлаган бўлса, бугунга келиб фаолиятини янада кенгайтирди, қолаверса оилавий даромадлари ҳам ошиб бормоқда.