Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўзиқориндан мўмай даромад олинмоқда
2024-10-22 13:59:04 214
Қўштепа туманидаги “Қумтепа” маҳалласида яшовчи Беҳзод Салимов интенсив усулда қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйди. У фаолиятни кенгайтириш мақсадида маҳалла ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилди. Ҳоким ёрдамчиси Шукрулло Тоштемировнинг тавсиясига кўра “Роҳман Барака Имкон” МЧЖ раҳбари Беҳзод Салимовга 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Шундан сўнг Беҳзод Салимовнинг ишлари тез орада юришиб кетди ва меҳнати ортидан даромадга кирди. Ҳозирда 4 нафар доимий, 10 нафар мавсумий ишичи ёрдамида интенсив қўзиқориннинг “Шампинион” нави етиштирилиб, 2000 кг дан ортиқ маҳсулот маҳаллий бозорларга сотилиб, қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.