Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқаро форумда Туркиялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди

×

 2024-10-18 16:32:26    375

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона-водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бахтиёржон Таниқулов  Туркия давлатидан ташриф буюрган “Cigdem Karavit Fashion Design” компаниясининг вакиллари билан ҳам учрашди.

Мулоқот давомида Туркиянинг “Cigdem Karavit Fashion Design” компаниясининг вакиллари текстиль соҳаси бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида маълумот беришди ҳамда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида тумандаги “Uniform partner” МЧЖ билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, 1 миллион 200 долларлик шартнома тузиш режалаштирилди.