Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2024-10-18 13:10:27    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Иштирокчилар пресс-тур давомида “Сойбўйи” маҳалласида бўлиб, маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида “Сойбўйи” маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, жумладан,  тадбиркор Улуғбек Ҳакимов раҳбарлигидаги “Сойбўйи универсал плюс” МЧЖ томонидан мамлакатимиз Президентининг ПҚ-376-сонли қарори ижросини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида маҳалла биносида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўқув маркази ташкил этилди. Туманнинг турли маҳаллаларидан келган аёллар ўқув марказида 60 соатлик дастур асосида дўппичилик сир асрорларини ўрганишмоқда. Яқинда ушбу курсни тамомлаган 20 нафар опа-сингилларимизга сертификатлар топширилган бўлса, айни дамда уларнинг яна 20 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Бундан ташқари 70 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, улар маҳалла биносида ташкил этилган кичик цехда ҳамда ўз уйларида касаначилик асосида тикувчилик ва дўппидўзлик билан шуғулланиб келишмоқда. 

Иштирокчилар тадбир давомида ушбу жойда фаолият олиб бораётган ҳунарманд хотин-қизлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Пресс-турдан сўнг тумандаги “Ёшлар маркази”да “Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрель кунги 153-сонли қарори ижросини таъминлаш  борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Матбуот анжумани Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмалжон Юсупов иштирокида бўлиб ўтди.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-153-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 355,4 гектар (шундан 47,93 га бўш ер майдони, 245,8 гектар ғалла майдонидан бўшаган ерлар, 60,79 га пахта экилган майдон) унумдорлиги юқори бўлган экин майдонлари маҳалла еттилиги тавсияси асосида 13 та тоифадаги ёшларга ажратиб берилди. Шу кунга қадар 1351 нафар ёшларга экин майдони ёпиқ аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида ажратиб берилиб, ёшларнинг бандлиги таъминланди. Ҳозирда 750 нафар ёшлар деҳқон хўжалиги ташкил этиб, 412 нафар ёшлар ўзини ўзи банд қилиб солиқдан рўйхатдан ўтказилди. 189 нафар ёшлар эса айни кунларда деҳқон хўжалиги ташкил этиш жараёнида турибди.

Бундан ташқари “Фермерлар мактаби” электрон платформаси орқали қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 913 нафар ёшлар ўқиб сертификат олди. Бугунги кунда жами 293,73 га ер майдонига “Бир контур бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот, полиз ва дуккакли экин экиб жами 768,9 тонна маҳсулот етиштирилган. Ҳозирда ҳосили йиғиб олинган 30 гектардан ортиқ экин майдонига тўқсон бости экин маҳсулотлари экиб етиштирилмоқда.

Анжуман давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.