Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-10-17 16:42:47    251

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа туманида  ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сананинг 35 йиллик байрами муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида Президент таълим муассалари агентлиги тасарруфидаги Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактаби  ва 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.

Жамоаларнинг ҳозиржавоблиги, изланувчанлиги уларнинг юксак салоҳиятларидан даракдир. Бироқ, ҳар бир кураш ўзининг ғолиб ва мағлубига эга. Қизғин кечган ўйиннинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни 15-умумталим мактабининг "Космос" жамоаси, 2-ўринни Қўштепа тумани ихтисослаштирилган мактабининг "Хамса" жамоаси эгаллади.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.