Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Кузги ҳосилдан деҳқонларнинг қўли пул кўрмоқда
2024-10-17 12:30:06 257
Қўштепа туманидаги “Солижонобод” маҳалласининг аҳолиси деҳқончиликнинг ортидан яхши даромад топмоқда.
Маҳаллада истиқомат қилаётган 76 ёшли Ашурмуҳаммад Мамарасулов 15 сотихли иссиқхона барпо қилиб, оиласи билан лимон парваришламоқда. Ҳозирги кунда иссиқхонада 150 тупдан ортиқ лимон кўчатлари мўл ҳосилга кирган. Деҳқон бу йил 80 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни ният қилган.
Шунингдек, маҳалланинг Нурли ҳаёт кўчасида яшовчи Араббой Маъмировнинг томорқасида етиштирилаётган гуллари эса алвон рангда очилди. Бу гуллар бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб сотилмоқда. Бу йил 16 сотих томорқадан 50 миллион сўм даромад олишни режалаштирган гулчимизнинг ўзига яраша ниятлари бор. Араббой Маъмиров келгусида гул етиштириладиган майдонни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилган.
Шу ўринда аҳоли хонадонларидаги мавжуд томорқалардан унумли фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиб келаётган маҳалла масъуллари ва ҳоким ёрдамчисининг саъйи-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.