Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тадбиркор: “Асосий мақсадимиз халқимизга сифатли маҳсулотлар етказиб бериш”
2024-10-17 10:07:37 279
Қўштепа туманида тадбиркорликни ривожлантириш орқали санаот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш, пировардида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар ҳам эътироф этишга арзийди. Хусусан, “Ватан” маҳалласида амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли мазкур соҳа ҳам ривож топмоқда.
Ушбу маҳаллада ташкил этилган “Mo`ydin xojiota yurti baraka” оилавий корхонасида бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларидан бири оққанд ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди. Лойиҳа ташаббускори Муборакхон Парпиеванинг саъй-ҳаракати туфайли мазкур корхонада 3 нафар ишсизларнинг доимий бандлиги таъминланди.
- Ишлаб чиқараётган маҳсулотни мижозларга вақтида етказиш ва энг муҳими сифатига кафолат бериш асосий вазифамиз саналади. Келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш ва ишчи ўринларини ҳам кўпайтириш ниятимиз бор. Асосий мақсадимиз халқимизга сифатли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган, - дейди тадбиркор Муборакхон Парпиева.