Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида “Соғлом ҳаёт учун” 5000 қадам юриш марафони ўтказилди

×

 2024-10-12 11:08:23    413

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун эрта тонгдан Қўштепа туманидаги БЎСМда 200 га яқин ёшлар, нуронийлар, спорт мураббийлари, велоспортчилар, шунингдек, тумандаги муассаса ва ташкилот вакиллари ҳамда кўнгиллилар иштирокида анъанага айланиб, халқ орасида оммалашиб улгурган “Соғлом ҳаёт учун” 5000 қадам юриш марафони ўтказилди.

Тадбирда икки юз кишилик марафон иштирокчилари эрталабки бадантарбия машғулотларида қатнашиб, юриш марафонида беш минг қадамни босиб ўтдилар.

Марафонда туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг масъуллари ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистон Республкаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5148-сонли қарорига мувофиқ, туманимизда 30-70 ёш тоифасидаги маҳалла тизими ходимлари ва аҳоли ўртасида спорт синовлари ташкил этилди. Тадбир давомида ушбу спорт синовларида фаол қатнашиб, сертификатни қўлга киритган 6 нафар спортчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.