Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани адлия бўлими томонидан тарғибот тадбири ўтказилди
2024-10-10 08:08:49 207
Қўштепа тумани адлия бўлимига ҳудуддаги 1885 нафар ёшлар бириктирилган. Бугунда улар билан бевосита манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир ёш адлия эътиборида, мақсадларига этиш учун яқиндан кўмак кўрсатилмоқда. Айниқса ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларда ватанпарварлик туйғусини янада ошириш, спортга кенг жалб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири Қўштепа тумани адлия бўлими томонидан “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 48-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.
Тарғибот тадбирида МФЙга бириктирилган масъул ходимлар томонидан ёшларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва бурчлар ҳақида тушунчалар берилди.