Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2023 йил 31 январь кунги ПҚ-39-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожалнтириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисида
2024-10-09 19:07:41 253
Ассалому алайкум, тумандошлар!
Муҳтарам юртбошимизнинг 2023 йил 31 январь кунги ПҚ-39-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожалнтириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисида қарорлари қабул қилинди.
Мазкур қарорда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳалларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларини тизимли равишда давом эттириш мақсад қилиб олинди.
Туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда 54,0 млрд.сўмдан ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.
Шундан, Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 14,0 млрд.сўм, Аҳолини бизнесга жалб қилиш йўналишида 30,0 млрд.сўм, Бизнесга биринчи қадам лойиҳаси бўйича 10,0 млрд.сўмни ташкил қилади.
Мазкур қарор ижроси бўйича, Қўштепа туманида жорий йилнинг январ-сентябр ойларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 20 млрд 320 млн.сўм кредит ресурслари ажратилиб сектор ва маҳаллалар кесимида тақсимлаб олинди.
Жумладан,
1-секторга 6 млрд 611 млн.сўм; 3-секторга 3 млрд 832 млн.сўм;
2-секторга 4 млрд 893 млн.сўм; 4-секторга 4 млрд 985 млн.сўм.
Жорий йил январ-сенятбр ойлари давомида 8 187 нафар жисмоний ва юридик шахслардан жами 31 млрд 967 млн.сўм имтиёзли кредитлар олиш учун аризалар келиб тушган.
Шундан, қарор талабларига мувофиқ 851 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 13 млрд 938 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилиши учун ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий хулосалар берилган.
Ижобий тавсияномага асосан 689 нафарига жами 11 млрд 122 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар натижасида 938 нафар аҳоли даромадли иш билан таъминланди ва шундан 618 та доимий даромадга эга бўлган оилалар камбағаллик тоифасидан чиқарилди.
Йил якунига қадар мазкур қарор ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, юридик ва жисмоний шахсларга жами 20,3 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилишини, бунинг натижасида жами 1650 дан зиёд фуқароларни бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.
Аҳоли бандлиги таъминлаш бўйича
Қўштепа туманида 51 та маҳалла фуқаролар йиғини, уларда 38 141 та хонадонлар ҳамда ушбу хонадонларда 203,4 минг.дан зиёд фуқаролар истиқомат қилади.
Иқтисодий фаол аҳоли сони 87 515 нафарни, иш билан банд аҳоли сони 81 236 нафарни (шундан, расмий секторда 41 545, норасмий секторда 10 904 нафар) ташкил этади. Ишсизлар сони 6 279 нафар, ишсизлик даражаси 7,2%.
Жорий йилда иқтисодий нофаол аҳолидан меҳнат бозорига кириб келувчилар 12 323 нафарни, шунингдек, битирувчилар (мактаб ва КХКМ)
3 177 нафар ва миграциядан кайтадиганлар 1611 наафрни ташкил этиши кутилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб жорий йилда 17 344 нафар аҳоли бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.
Доимий – 7 528 та, Мавсумий – 9 406 та, Вақтинчалик – 410 та. |
Жумладан:
Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига –
1 048 та;
Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 5 300 та;
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 10 380 та;
Қурилиш соҳасида – 616 та;
Режага асосан январ-сентябр ойлари давомида жами 17 345 нафар аҳоли бандлиги таъминланди (режага нисбатан 100 %).
Жумладан,
Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига – 877 нафар;
Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 5970 нафар;
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 9 775 нафар;
Қурилиш соҳасида – 723 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.