Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада 14 нафар аёлга субсидия асосида тикув машиналари ва пиширқ печлари берилди
2024-10-09 16:52:11 262
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари М.Юлдашева ҳамда Давлат муссасалар ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Қ.Мамазохидовлар иштирокида “Аёллар дафтари”нинг биринчи ва иккинчи тоифасида турган 14 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машиналари ва пишириқ печлари берилди.
Тикув машиналари ва пишириқ печларини топширган масъуллар юртимизда аёлларга яратилаётган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида Қўштепа туманида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, опа-сингилларимизнинг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.
Меҳнат қуроллари топширилган опа-сингилларимиз ўз фаолиятларини йўлга қўйиш учун тадбиркорлик ўқув курсларида ўқиб сертификат олишган бўлса, бугун иш бошлашлари учун меҳнат қуролларини қабул қилишди. Демак, улар ўз оилаларида иш фаолиятларини бошлашга тайёр.
Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва бу каби амалий ишлар туманимизда давом этмоқда.