Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Кўнгилли нуронийлар пахта далаларида

×

 2024-10-09 12:42:49    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз пахта далаларида шу кеча-кундузда йиғим-терим авж палласига кирди. Тумандаги барча пахтакор фермер хўжаликлари даласида терим уюшқоқлик билан олиб борилаяпти. Оппоқ пахта хирмонлари кун сайин осмонга бўй чўзаяпти. Қўштепаликлар ҳам бир ёқадан бош чиқариб, ғалаба марраси сари дадил интилмоқдалар.

Бугун, “Шакар” маҳалласида истиқомат қилувчи ёши улуғ онахонлардан иборат кўнгилли ҳашарчилар қалб амри билан пахтакор фермерларга йиғим-теримда қўл-қанот бўлиш учун далага чиқишди.

Улар тонг саҳардан “Чавандоз Солижон” фермер хўжалигининг пахта майдонларида 100 килограммдан орттириб  пахта териш учун белига оқ этакни боғлашди.