Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тадбиркор экспортбоп, юқори сифатли маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйди

×

 2024-10-09 08:47:04    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманининг “Эшонгузар” маҳалласида яшовчи тадбиркор Хожиакбар Муродов томонидан лойиҳа қиймати 300 млн сўмни ташкил этадиган лойиҳа йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа Туркия ҳамда Хитой технологияси асосида ўзимизда етиштирилган турли мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган.

Бу ерда замонавий технологиялар асосида табиий хусусиятлари сақлаб қолинган мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишланиб, бежирим ва турли ўлчамларда  қадоқланади.

– Заминимиз офтобига тўйинган, унумдор ва баҳаво ҳудудларда пишиб етилган сархил ноз-неъматлар ғоят мазали ва фойдали дармондориларга бойдир. Шу боис бундай маҳсулотларни юртдошларимиз ҳам, хорижликлар ҳам бирдек севиб истеъмол қилади. Шунга мувофиқ, . “Far furukto” МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш,  қуритиш ва қадоқлашни йўлга қўйдик. Лойиҳа доирасида маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш ва 20 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз, – деди тадбиркор Хожиакбар Муродов.