Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

16 сотих томорқадан 50 миллион сўм даромад

×

 2024-10-08 10:54:59    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда кичик томорқадан ҳар мавсумда катта даромад олаётганлар жуда кўп. Жумладан, Қўштепа туманининг Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Араббой Маъмиров ҳам ана шундай уддабурон деҳқонлардан.

Араббой Маъмиров томорқадан самарали фойдаланиш орқали, оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. У бу йил 16 сотих ер майдонига 5500 туп афсонавий хризантема (глобус) навли гул кўчатларини экди. Астойдил қилинган меҳнат эса ўз самарасини бериб, томорқага экилган гуллар алвон рангда очилди.

Миришкор деҳқон Араббой Маъмиров айни кунларда етиштирилган гулларни донасини 8 минг сўмдан 10 минг сўмгача сотмоқда. Бу йил 50-60 миллион сўм даромад олишни кўзлаган. Келгуси йилдаги режа эса гул етиштириладиган майдонни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишдир.