Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада пахта териш жараёни жадал суратларда олиб борилмоқда
2024-10-07 13:00:27 209
Бу йил Қўштепа туманида жами 6 минг 790 гектар ерда ғўза парваришланди. Туманда бевосита пахтачиликка ихтисослашган 147 та фермер хўжалиги билан мавсум олдидан тузилган давлат шартнома режаларига мувофиқ агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилди. Мутахассислар мўлжалига биноан мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи 24.6 минг тоннага етказилиши белгиланган. Ҳозирги кунда пахта териш жараёни жадал суратларда олиб борилмоқда.
Қолаверса, 7 та пахта териш машинаси мавсумда иштирок этаётгани муҳим самара беряпти. Асосийси, пахтачиликдаги янгича ёндашувлар, илм-фаннинг татбиқ этилиши натижасида ҳосилдорлик йилдан-йилга ошмоқда.